ФОТОРЕПОРТАЖ
Урганч шаҳрида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ҳамкорлигида “Ёшлар медиасаводхонлиги радикаллашув ва терроризмга қарши курашишда самарали восита” мавзусида тренинг бўлиб ўтди.
Тадбирнинг очилиш маросимида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, Элчи Антти Карттунен иштирок этиб, нутқ сўзлади.
[gallery-25052]
- ЕХҲТ терроризм ва радикаллашувнинг олдини олишга, айниқса ёшлар орасида, устувор аҳамият қаратади. Мазкур тренинг ана шу йўналишдаги комплекс ёндашувнинг яққол намунасидир, - деди Элчи Антти Карттунен. - Ёшлар рақамли дунёда фаол ва шу боис дезинформация таъсирига кўпроқ учрайди. Лекин медиасаводхонликни ёшлар масаласи сифатида кўриб бўлмайди — барчамиз, ёшимиздан қатъи назар, танқидий фикрлаш ва ахборот манбаларини таҳлил қилиш кўникмасини ривожлантиришимиз шарт
Тренингда журналист, блогер ва ННТ вакиллари иштирок этди. Машғулотлар давомида экстремизм таҳдидлари шароитида медиасаводхонлик ва танқидий фикрлаш, киберхавфсизликнинг ҳуқуқий асослари, фактчекинг воситалари, сунъий интеллект ёрдамида медиа таҳлил каби кўникмалар шакллантирилди.
Тадбирда Хоразм вилояти прокуратураси мутахассислари томонидан ёшлар радикаллашувига қарши курашда прокуратура органлари тажрибаси борасида ҳам маълумотлар берилди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА