Ёшлар манфаати барча жабҳада устун
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркин Нуралиевнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Самимий мулоқот чоғида Э. Нуралиев мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг моҳияти ва самарадорлиги, навқирон авлод вакилларига яратилаётган улкан имкониятлар ҳақида сўз юритиб, йигит-қизларни бундай имкониятлардан унумли фойдаланишга чақирди. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик тарихи ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритилди.
[gallery-24314]
Бугунги кунда Фарғона вилоятида 700 минг нафардан зиёд ишчи-ходим касаба уюшмалари атрофида бирлашган бўлса, уларнинг 220 мингдан ортиғини ёшлар ташкил этади. Албатта, ёшларнинг мароқли дам олиши, тарихий қадамжоларга саёҳатга бориши, турли соҳаларда иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқаришига алоҳида эътибор қаратилаётир. Биргина шу йилнинг олти ойида 200 нафардан зиёд ёш ишчи-ходим касаба уюшмалари тасарруфидаги сиҳатгоҳларда мазмунли ҳордиқ чиқариб, ўз саломатликларини тиклаган бўлса, 2 минг нафардан зиёд йигит-қиз юртимизнинг турли диққатга сазовор жойларига бепул саёҳатга юборилди.
Учрашув давомида ёшлар касаба уюшмалари фаолияти бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА