Ёшлар космос янгиликлари билан танишди
Пойтахтимиздаги IT Park биносида “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан космик соҳадаги технологиялар ва тадбиркорлик мавзуларига таълуқли “Spacetech Meet-up #1-Янги космик компаниялар даври” мавзуидаги анжуман бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда космик соҳани ривожлантириш, аҳолини соҳадаги янгиликлар билан таништириш, шунингдек, ёшларни космосга қизиқтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда халқаро миқёсдаги экспертлар томонидан “Ишга тушириш муддати аниқ бўлганда ишончли ва истеъмолчи қиймати ўртасида мураккаб тизим мувозанатини топиш”, “Саноатда Internet of Things”, “Космик стартаплар бозори ҳақида маълумот”, “Orbital Express - Ер орбитасида етказиб бериш ва сервис хизматлари”, “Private Space. Ҳозир ва 20 йилдан сўнг” ҳамда “Сунъий гравитация сайёралараро сайёҳатга йўлланма” каби мавзуларда маърузалар тақдимоти ўтказилди.
Эътиборлиси мазкур анжуманда бир вақтнинг ўзида Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Грузия давлатларидан ҳам иштирокчилар онлайн тарзда иштирок этишди.


Гулноза Бобоева, ЎзА