Ёшлар келажак учун овоз бермоқда
Мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайлови давом этмоқда.
Сайлов участкалари очилиши билан овоз бериш учун келаётганлар ичида ёшлар кўпчиликни ташкил этмоқда.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 362-сайлов участкасида овоз берган Муродулла Набиев билан суҳбатлашдик.
– Сайловда овоз бериш орқали Конституциямизда кафолатланган сайлаш ҳуқуқимизни амалга оширяпмиз, - дейди М.Набиев. – Бу муҳим сиёсий жараёнда келажагимиз учун овоз бердик, десак ҳам бўлади. Чунки халқимиз сайлаган номзодлар келгусида юртимиз тараққиёти йўлида хизмат қилади. Шу маънода, ўйлайманки, муносиб номзодга овоз бердим.
Участка сайлов комиссияси раиси Баҳодир Мирфаёзовнинг айтишича, рўйхатга олинган сайловчилар ичида ёшлар кўпчиликни ташкил этади.
Н.Абдураимова,
Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА