Ёшлар касб-ҳунар эгалламоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги Касбий кўникмалар маркази, яъни аввалги “Мономарказ” жорий йил январь ойидан Президентимизнинг тегишли Фармон ҳамда қарорлари ижроси доирасида Наманган шаҳар 3-техникумига айлантирилган.
[gallery-29136]
Бугунги кунда техникумда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан ҳудудий бандлик бўлимлари буюртмасига асосан ваучер асосида 14 та йўналишда қисқа муддатли курслар ташкил қилинган. Айни вақтда бу ерда камбағал оилалар реестрига киритилган 200 нафар тинловчи маҳорат оширмоқда. Техникумда дуал таълим ҳам йўлга қўйилган.
Таъкидлаш жоиз, техникум 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб мактабларнинг 9- ҳамда ва 11-синф битирувчиларини қамраб олади. Бунинг учун 8 та замонавий касб-ҳунар йўналишида шароит яратилган. Улардан 3 таси дуал таълимга ихтисослашган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА