Ёшлар иттифоқи ижтимоий акция эълон қилди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан «Ободлик саломатлигимиз асоси, ўтганлар ёдига эҳтиромимиздир» шиори остида ижтимоий акция эълон қилинди.
14 мартдан 14 апрелгача кўнгилли ёшлар жамоа бўлиб, пандемия сабаб қаровсиз қолган қабристонларни, ўзлари яшаб турган ҳудудлардаги тарихий қадамжоларни, маҳалла ва қишлоқларини, таълим муассасаларини ҳашар йўли билан ободонлаштиради.
Акция доирасида #ёшлар_ободлик_сари хештеги остида ижтимоий тармоқларда жамоалар томонидан эълон қилинган энг сара фото ва видео маҳсулотлар «Обод маҳаллам», «Обод қишлоғим», «Обод мактабим» ва «Бизнинг зиёратгоҳ» номинациялари бўйича тақдирланади.
ЎзА