Навоий вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи кубоги учун спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси ҳамда мини футбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Унда вилоятимизнинг туман ва шаҳарларидаги маҳаллаларда фаолият юритаётган 330 нафар ёш етакчи иштирок этди.
Қизиқарли баҳс ва мунозараларга бой бўлган учрашувларда ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Жумладан, шахмат бўйича Навоий шаҳридан Қувончбек Тошмуродов, шашка бўйича эркаклар ўртасида қизилтепалик Отабек Одилов, қизлар ўртасида навбаҳорлик Гулҳаё Эшқулова, стол теннисида Зарафшон шаҳридан Дилдора Асадова ва Кармана туманидан Сирож Султонов 1-ўринни қўлга киритди. Мини футболда эса карманалик ёшлар жамоасига тенг келадиган жамоа топилмади.
Барча ғолиб ва совриндорлар Навоий вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири