Ёшлар “Ҳоким олимпиадаси”да беллашмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида “Ҳоким олимпиадаси” спорт мусобақалари доирасида стол тенниси бўйича қизғин беллашувлар бўлиб ўтмоқда.
Мусобақаларда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган иқтидорли ёш спортчилар иштирок этиб, ўз маҳорати, чаққонлиги ва жисмоний тайёргарлигини намоён этмоқда.
Ҳар бир учрашув кескин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтаётир. Бу каби мусобақалар ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, уларни жисмонан баркамол этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
“Ҳоким олимпиадаси” доирасида спортнинг бокс тури бўйича ўтказилаётган мусобақалар ҳам қизғин тус олди. Айни кунларда якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида мазкур мусобақа доирасида бокс бўйича беллашувлар бўлиб ўтмоқда. Унда ҳудуднинг иқтидорли спортчилари ўзаро куч синашиб, ғалаба учун муросасиз баҳс олиб бораётир.
[gallery-29744]
Мусобақа давомида спортчилар ўз маҳорати, чидамлилиги ва жанговар руҳини намойиш этиб, кейинги босқичларга йўлланма олиш учун бор имкониятини ишга солмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА