ФОТОРЕПОРТАЖ

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар бошчилигидаги делегация вакиллари Фарғона политехника институтига ташриф буюрди.  

Маданий дастурлар намойишидан сўнг, институт мажлислар залида делегация вакиллари билан учрашув ташкил этилди.  

Даставвал, институт ректори Ўктам Саломов сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан олий таълим савдо-иқтисодий, сув, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалари кун сайин ривожланаётгани ва бу истиқболли ҳамкорлик таълимда ҳам алоҳида ўрин тутишини таъкидлади. Хусусан, институтда Erasmus+ дастури доирасида 5 та лойиҳа амалга оширилаётганлиги ва бундай лойиҳалар кўлами янада кенгайиши ҳақида маълумот бериб, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларининг 30 йиллиги билан элчи жаноблари Тойво Клаарни самимий табриклади.

[gallery-20652]

Юртимизда ёшларнинг сифатли таълим олиши учун яратилаётган шароит хусусан, институт талабаларига берилаётган имкониятлар ҳамда халқаро ҳамкорлик алоқалари бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги стратегик йўналишлар ҳақида тақдимот ўтказилди.

Сўнг институт катта маданият саройида IX Европа кинофестивали доирасида махсус намойишларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар сўзга чиқиб, ушбу фестиваль Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, Европа кинематографиясининг хилма-хиллигини намойиш этишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.  

Талабалар Европа кинематографияси томонидан тақдим этилган “Имаднинг болалиги” ва “Ҳаёт гўзал” бадиий фильмларини элчи билан муҳокама қилиш ва Европадаги таълим дастурлари ҳақида маълумот алмашиш имконига эга бўлди.

Ушбу кинофестиваль Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва кино санъатида эришилаётган ютуқлар билан кенг оммани яқиндан таништиришга хизмат қилади.  

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар Европа кинематографияси билан танишди