Ёшлар етакчилари малакаси оширилди
Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда пойтахтимиз маҳаллаларидаги ёшлар етакчилари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, етакчиларнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда иш жараёнига замонавий ёндашувларни кенг жорий этишга қаратилган тадбирда иштирокчиларга соҳага оид долзарб масалалар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, амалий тажриба алмашинуви йўлга қўйилиб, жойлардаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.
Семинар якунида очиқ мулоқот шаклида савол-жавоблар ўтказилиб, ёшлар етакчиларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.


Гулноза Бобоева, ЎзА