Ёшлар етакчилари “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди
Маҳаллаларда самарали фаолият олиб бораётган ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимида энг юқори натижаларни қайд этган бир қатор ёшлар етакчилари “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан мукофотланди.
Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 июлдаги "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги қарорига асосан кўкрак нишони сўнгги йилларда маҳалланинг жамият ижтимоий-иқдисодий ҳаётидаги алоқадорлигини янада кучайтириш, хусусан бандликни таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига ёрдам кўрсатиш борасида фаоллик кўрсатганларга берилади.
Гулноза Бобоева, ЎзА