Пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг Шайхонтоҳур тумани ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Бугунги кунда маҳаллаларда ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш борасида ёшлар етакчилари салмоқли ишларни амалга оширмоқда.

Мулоқот давомида ёшлар етакчиларининг ютуқ ва камчиликлари таҳлил қилинди. Уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, 2025 йилги устувор вазифалар ҳамда энг фаол етакчиларни юқори лавозимларга тайёрлаш учун кадрлар захирасига киритиш масалалари кўриб чиқилди.

Белтепа, Ески Жарариқ, Янги Белтепа, Ибн Сино, Зафаробод, Чақар, Хадра, Тинчлик, Боғ кўча ва Чархновза маҳаллаларининг ёшлар етакчилари сўзга чиқиб, амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритиб, таклифларини билдирди.

Етакчиларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, уларнинг ечими бўйича истиқболли режалар белгилаб олинди.
Гулноза Бобоева, ЎзА