Орамиздаги замондошлар

Сардор Носиров Навоий вилояти Учқудуқ туманида туғилиб ўсган. Ён қўшниси кончи бўлган бўлса, иккинчи ён қўшниси металлургия соҳасида меҳнат қилиб, обрў-эътибор қозонган. Уларга ҳавас қилган Сардор Станкин номидаги Москва Давлат технологиялар университетини битириб, 2024 йилда Шимолий кон бошқармаси 3-Гидрометаллургия заводига ишга кирди. Бугунги кунда мехатроника ва робототехника мутахассислигига эга бўлган Сардор учун бу ишлаб чиқариш корхонаси тажриба майдони бўлмоқда.  

Мамлакатимизда ишсизлар сонини қисқартириш, аҳолига қулайликлар яратиш, мавжуд муаммоларга ечим топиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ишлар қисқа фурсатларда ўз натижасини бермоқда. Янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлиги таъминланмоқда. Бунда ҳудудлардаги “НКМК” АЖнинг саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда.  

Биргина ўтган 2024 йилда Шимолий кон бошқармасига Учқудуқ туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан йўналтирилган қабул квоталари орқали 150 нафарга яқин фуқаро ишга қабул қилинди. Уларнинг 100 дан ортиғи эса кон бошқармасида мавжуд ўқув курсида ўқиб, амалиёт ўташди ва иккинчи касбга йўналтирилди. Бундан ташқари, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат транспорт университетининг 120 нафар битирувчиси ҳам айнан мазкур бошқармага ишга қабул қилинди.  

– Бугун мехатроника ва робототехника орқали техниканинг янги авлодлари яратилиб, ускуналарнинг янги кўринишлари ишлаб чиқаришга татбиқ этилмоқда, – дейди Сардор Носиров. – Яқинда иш бошлаганим 3-ГМЗда ҳам замон билан ҳамнафасликда дунёга машҳур компанияларнинг ана шундай ускуналари ишлатилаётганини кўрдим. Келгусида олган билимларимни ўз амалиётимда қўллаб, янгиликлар яратиш ниятим бор.  

Сардорнинг аълога баҳоланган диплом иши ҳимояси токарлик ускунасида келиб чиққан носозликдан огоҳ этувчи қурилма бўлган. Светофор шаклидаги бу қурилма ходимга ўз иш ўрнининг хавфсизлиги ҳақида огоҳлантириш бера олади. Яшил чироқ ёнган бўлса, ишчи дастгоҳи соз, ишга тайёр, агарда хатолик бор бўлса, сариқ ёки қизил чироқлар ўчиб ёнади.  

Айни пайтда у иқтисодиётни автоматлаштириш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантиришга бел боғлаган. У яратган учувчисиз учиш аппарати ҳозирда маҳалла болаларининг робототехникага бўлган қизиқишларини орттирмоқда.  

Энг асосийси, бугун ёшларнинг ўзига бўлган ишончи ва илгари сураётган ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда. Ишонч ҳамда берилаётган имкониятлар, албатта, эртага ўз натижасини беради.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар эртанги кун бунёдкори