Ёш замонавий бешкурашчиларимиз Осиё чемпионатида 4 та медални қўлга киритди
Индонезияда замонавий бешкураш бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қитъа биринчилигида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та олтин ва 3 та кумуш медалга эга чиқди.
Мусобақанинг U17 ёш тоифасида қатнашган терма жамоамиз аъзоси Меҳринисо Қаҳрамонова яккалик баҳсларида барча рақибаларидан устун келиб, Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

Шунингдек, қуйидаги спортчиларимиздан Самира Абзалова (U19), Муҳаммадамин Султонбеков / Меҳринисо Қаҳрамонова (U17, микст), Меҳринисо Қаҳрамонова, Сабина Йўлдошева, Музаяна Мураталиева (жамоавий) беллашувларда кумуш медалга сазовор бўлди.
Қайд этиш жоиз, мазкур натижалар мамлакатимизда замонавий бешкураш спортини ривожлантириш, ёш истеъдодларни саралаб олиш ва уларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар самараси эканини яна бир бор намоён этди.
Жавоҳир Тошхўжев, ЎзА