Ёш ушучиларимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Индонезиянинг Тангеранг шаҳрида ушу бўйича ўсмирлар ўртасидаги 8-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Нуфузли мусобақада ушу спортининг таолу йўналиши бўйича 7 нафар, санда йўналишида 5 нафар спортчиларимиз қатнашиб, муносиб натижаларга эришди. Таолу йўналишида Искандар Усмонов 1 та кумуш ва 1 та бронза, санда йўналишида Жамшидбек Гулибоев ва Абдувоҳид Мирвоҳидов 1 тадан бронза медалларига сазовор бўлди.
8-жаҳон чемпионатида 1 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон ушу терма жамоаси бугун Тошкентга қайтиб келади, дея хабар бермоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.
Т.Рўзиев,
ЎзА