Ёш теннисчиларимиз халқаро турнирда ғолиб бўлди
Мамлакатимиз ва Халқаро теннис федерациялари томонидан Андижонда ўсмирлар ўртасида ташкил этилган J60 турнири якунланди.
Халқаро турнирнинг яккалик баҳсларида Сабрина Олимжонова финал ўйинида нейтрал теннисчи Алина Боташева билан рақобатлашди. Теннисчимиз ушбу учрашувни номаълум сабабга кўра давом эттира олмади.

Шу тариқа Алина мусобақа ғолибига айланган бўлса, Сабрина вице-чемпионга айланди. Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Сабрина ва Алина жуфтлик беллашувларида тандем ҳосил қилиб, вице-чемпионга айланди.
Ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Абдулазиз Усмонжонов сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида нейтрал теннисчи Ярослав Клишинни 6:3, 6:3 ҳисобида таслим қилиб, бош совринга эга чиқди.

Жуфтликлар ўртасида Нуриддин Бахтиёров ва Аҳмаджон Тошмуҳаммедов дуэти бош соврин учун ўтган ўйинда қозоғистонлик Святослав Буреев ва Карим Темурланни енгди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА