Ёш таэквондочилар баҳси қизғин паллага кирди
Нукус шаҳрида таэквондо WT бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон кубогида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш таэквондочилар рақобатлашмоқда.
Мусобақанинг учинчи кун баҳсларида 9 вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Жумладан, мусобақанинг ўсмирлар ўртасидаги -53 кг. вазн тоифасида Озодбек Бахтиёров сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Жафарбек Баҳодиров устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Уларга Ҳамиджон Насуллаев ва Бурхон Айхўжаев бронза медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, ўз йўналишларида Шоҳжаҳон Шодмонов, Виолетта Чернова, Азима Ҳамидова, ёшлар ўртасида Исломбек Акчурин, Аюбхон Набиев, Шоҳжаҳон Жамолов, Комила Султонова, Мубина Абдужалилова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА