Ёш спортчимиз Мисрда жаҳон кубоги ғолиби бўлди
Шу кунларда Мисрнинг Қоҳира шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон кубоги босқичи мусобақалари давом этмоқда.
25 та давлатнинг 300 нафарга яқин мерганлари қатнашаётган жаҳон кубоги босқичи баҳсларида 10 нафар ёш спортчимиз ўз йўналишларида иштирок этмоқда.

Кеча жаҳон кубоги босқичининг 10 метр масофага пневматик милтиқдан отиш бўйича ўтказилган баҳсларида миллий терма жамоамиз аъзоси Жавоҳир Соҳибов олтин медални қўлга киритди.
Жаҳон кубоги босқичи мусобақалари 27 апрелга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА