Ёш шоирдан янги тўплам туҳфаси
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ёш ижодкор Барака Боқийнинг «Чанг» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
2022 йилда «Академнашр»да чоп этилган ушбу тўпламдан «Умид», «Эътиқод», «Масофа», «Кўнгил қўшиғи» каби қатор шеърлар ўрин олган.
[gallery-10980]
– Китобда ҳаётнинг аччиқ ва гўзал ҳақиқатлари акс этган, – деди ёзувчи Маъмура Зоҳидова. – Унда жам бўлган шеърларни ўқир экансиз, ҳар бир мисрадаги шоир кечинмалари қалбимиздаги ҳақиқатлар эканлигига гувоҳ бўламиз.
Тақдимотда муаллифнинг ижодий қобилияти, тўпламнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикрлар билдирилди. Шоир шеърларидан намуналар ўқилди. Хонандалар Шуҳрат Дарё, Нурали Шукуруллаев ижросида Барака Боқий шеърига басталанган қўшиқлар тингланди.
Тадбир иштирокчиларига китоб улашилди.
ЎзА