
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида шахмат бўйича 8-18 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати якунланди.
13 та давлатнинг 400 нафардан зиёд ёш шахматчилари қатнашган Ғарбий Осиё чемпионати сарҳисобига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 та медалга сазовор бўлди.

Истеъдодли шахматчиларимиздан Ҳуснора Ҳусниддинова (10 ёш), Жавоҳир Бозоров (14 ёш), Акбарали Абдуҳакимов (18 ёш) олтин, Шукрона Собирова(12 ёш), Малика Жумаева (16 ёш), Рауф Қосимов (14 ёш), Кумушой Узоқова (8 ёш), Мумтозбегим Мансурова (18 ёш), Нурмуҳаммад Неъматиллахонов (10 ёш), Алишер Абдуқаюмов (14 ёш) бронза медалларини қўлга киритди. Бу, ўзбек шахматининг янги авлоди етишиб келаётганидан далолатдир.
Т.Рўзиев, ЎзА