Ёш самбочиларимиз жаҳон чемпионатида қатнашмоқда
Бугун, 2 октябрь куни Грециянинг Салоники шаҳрида самбо бўйича ёшлар, ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати беллашувлари бошланади.
Дунёнинг энг кучли самбочилари иштирок этаётган чемпионатда Роман Шокиров, Зафар Аллабергенов, Руслан Бекташев, Ҳайдарали Олимбоев мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 30 нафар аъзоси ўз вазн тоифаларида иштирок этади.

Бугун чемпионат дастурига биноан кун давомида ўсмир йигитлар ва қизлар ўртасида 16 та вазн тоифасида беллашувлар ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Жаҳон чемпионатининг дастлабки кунги беллашувларида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг 7 нафар ўғил ва 3 нафар самбочи қизлари ўз омадини синовдан ўтказади.
Греция мусобақаларини ўзбекистонлик тажрибали самбо ҳакамлари Муродхон Тўраев ва Ойбек Файзибоев бошқариб боришда қатнашмоқда.
Мусобақалар 4 октябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА