Ёшлар марказида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши, Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳар Ёш ўқитувчи ва олимлар кенгашининг биринчи таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Ёшларнинг илм-фанда ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантириш орқали давлат ва илмий ташкилотлар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, уларнинг илмий ғоя ва ташаббусларини юзага чиқариш, шунингдек, қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда пойтахтимиздаги 300 дан ортиқ мактаблар, 50 дан зиёд профессионал таълим муассасалари, 90 дан ортиқ олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёш ўқитувчилар, олимлар, тадқиқотчилар ҳамда таянч докторантлардан иборат 500 нафардан зиёд илм эгалари иштирок этди.  

Йиғилиш аввалида иштирокчилар томонидан Ёш ўқитувчи ва олимлар кенгашини тузиш тўғрисидаги таклиф ўртага ташланиб, янги тузилмани ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.    

Шунингдек, иштирокчилар томонидан Ёш ўқитувчи ва олимлар кенгаши бошқаруви раиси сайланди. Унга кўра, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, ёш олим, Тошкент давлат иқтисодиёт университети катта ўқитувчиси Шоҳрух Боймуродов кенгаш бошқаруви раиси этиб сайланди.  

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш босқичлари, соҳага оид мақсадли дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш каби масалалар муҳокама этилди.    

Йиғилиш сўнгида Ёш ўқитувчи ва олимлар кенгашининг 2025 йилга мўлжалланган иш режа ва дастур лойиҳаси кўриб чиқилди.  

Гулноза Бобоева,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш ўқитувчи ва олимлар кенгаши тузилди