Ёш олималар сафида шўрчилик Моҳира ҳам бор
Инсон туғилиб ўсган заминини чин қалбдан севиб ардоқлайди. Она диёр мадҳини куйлаб шоирлар ашъор битса, мусаввирлар мўйқалам тебратади. Раққосалар эса юртга бўлган муҳаббат, садоқатларини рақсларида ифода этишади. Зеро, ҳар биримизнинг Ватан ҳақида юракдан айтар сўзимиз, самимий изҳорларимиз бор.
Туманимизнинг олис қишлоқларидан бири “Шалдироқ” маҳалласида туғилган Алланазарова Моҳира илм-фан билан шуғулланишга, тил ўрганиб, компьютер саводхонлигини оширишга интилди. Шунданми, у “Ўзбекистонда илмий-амалий тадқиқотлар”, Рақамли иқтисодиёт: Ўзбекистонни янги технологиялар, платформалар вa бизнес моделлари орқали ривожлантиришнинг янги босқичи мавзусидаги конференцияларда, Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилиги бағишланган талабалар илмий жамиятининг анъанавий 77-илмий анжуманида ўз маърузалари билан иштирок этган.
2019-2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларида ижтимоий-муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “Maърифатли ёшлар – юрт кўзгуси” шиори остида ўтказилган “Китобхон талаба” кўрик танловида иккинчи ўринни қўлга киритган Моҳира 2021-йил MДҲ давлатлари ўртасида Қозоғистонда бўлиб ўтган “Лучший молодой ученый 2021” танлови иштирок этиб, 1- ўринни қўлга киритиб, кўкрак нишони билан тақдирланди. МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ёш олими-2021” Xaлқаро танловида 14 та мамлакат ичида биринчи ўринга лойиқ кўрилиб, oлтин медал билан тақдирланган Моҳира Алланазарова юртимизда ёшлар учун яратилган шароитлардан мамнун.
- Танловларда ғалаб қозонишим, биз талаба-ёшлар ўртасида китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этилганлиги натижасида китоб ўқишга бўлган қизиқишимизни ошгани ва рағбатланганимизнинг ёрқин ифодасидир, - дейди ёш олима Моҳира Алланазарова.
– Асосан мен илмий изланиш олиб бораётган мавзу Қандли диабет касаллиги билан оғриган беморлар учун юртимиз ҳудудида ўсадиган қизилмия ўсимлиги, топинамбур, зира, тиканли наъматак, арпабодиён, зарчова, занжабил ва окбош каби гиёҳ ва ўсимликлардан “Глюклеко плюс” капсуласини олиш технологиясидир.
Устозларимиз билан бирга изланишларимиз натижасида янги таъсир жиҳатдан кучли ва самарали бўлган, ҳамёнбоп антитаъсирларга эга бўлмаган капсула турини яратишга муваффақ бўлдик. Илмий изланишларимизнинг асосий янгилиги шундаки, бу турдаги капсула асоси яъни (субстансия)си олиниши айнан ўз ҳудудимизда ўсадиган ўсимликлардан эканлиги ҳамда технологияни янгича услубда эканлигида.
Ҳозирда ушбу капсулани Давлат Фармакопеяси стандартларига жавоб бериш учун махсус сифат назорати марказидан муваффақиятли ўтказдик. Асосий мақсадим маҳаллий доривор ўсимликлар сирасига кирадиган қизилмия ўсимлиги, топинамбур, зира, тиканли наъматак, арпабодиён, зарчова, занжабил ва оқбош капсула дори шаклини ишлаб чиқариш, таркиби ва технологиясини яратиш.
Эндиликда яна бир янги дори тури яратиш устида иш олиб боряпмиз. Бу ҳам янгича техналогия асосида суртма дори турини сифат кўрсаткичлари даражасида яратишдир. Ушбу Суртма “Эстроген таъсирли” бўлиб 40 ёшдан ошган аёллар учун махсус гигиеник переперат сифатида фойдаланилади.
Албатта, бугун ёшларимизнинг юз-кўзларидаги ғайрат-шижоат, интилиш, билимга чанқоқликни кўриб, келажагимиз ишончли қўлларда, деган фикрга келасан киши. Туманимиздаги 25-умумий ўрта таълим мактабини аъло баҳоларга тамомлаган Моҳира Алланазарова айни вақтда Toшкент Фарматсевтика институтининг саноат фарматсия факультетининг 2-босқич талабаси.
У Республика ва Халқаро миқёсда ўтказилган 10 дан ортиқ илмий-ижтимоий лойиҳалар муаллифи ва ташкилотчиси. Унинг “Суюқ экстракти технологияси ва сифат назорати”, “Қизил мия ўсимлигининг тиббиётдаги аҳамияти” сингари 40 дан ошиқ илмий мақолалари, тезислари халқаро ва республика миқёсидаги нашрларда эълон қилинган. Республика ёш олимлар кенгаши аъзоси бўлган Моҳира Алланазарова.
Нигина ШОЕВА,
Шўрчи тумани ҳокими Матбуот котиби,
Ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари