Бугун пойтахтимизда "Энг яхши инновацион ғоя", "Энг яхши рационализаторлик таклифи" ҳамда "Энг яхши технологиялар трансфери" номинациялари бўйича танловнинг финал босқичи ўтказилди.

"Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2025" кўргазмаси доирасида ташкил этилган ушбу тадбирда "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан ходимлар орасида ижодий ташаббус ва ишбилармонликни рағбатлантириш, инновацион стартап лойиҳалар ҳамда рационализаторлик таклифларни ривожлантиришга қаратилгани таъкидланди. 

Ҳакамлар ҳайъатига кўра, танловга жами 20 та лойиҳа тақдим этилган. Улар "ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ" АЖ электрон манзили орқали 2025 йил 1 апрелга қадар қабул қилинган. Тақдим этилган лойиҳалар танлов ҳайъати томонидан махсус баҳолаш мезонлари асосида кўриб чиқилган.

Мазкур соҳа кўргазмаси доирасида ўтказилган финал босқичида сараланган номзодлар ўз тақдимотлари билан иштирок этди. Шундан сўнг ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан энг яхши лойиҳалар эълон қилиниб, ғолиблар аниқланди. 

– Инновация – бу фақат янги технологиялар эмас, балки ҳар бир лойиҳанинг ижтимоий ва иқтисодий таъсирига ҳам назар ташлашдир. Биз нафақат янги маҳсулотлар яратиш, балки ушбу маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқаришда жорий қилишга ҳам ҳаракат қиламиз, – деди "Энг яхши инновацион ғоя" номинацияси бўйича биринчи ўрин соҳиби Фазлиддин Мирсоатов. 

"Энг яхши рационализаторлик таклифи" номинациясининг ғолиби Ҳумоюн Худоёровнинг фикрича, рационализация жараёнларни оптималлаштириш, ресурсларни тежаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун зарур.

– Бу бизнинг иқтисодиётимизда муҳим ўрин тутади. Менимча, ишлаб чиқаришда ҳар бир ўзгариш кейинчалик кенг миқёсда самара бериши мумкин, – деди у. 

Тадбирда таъкидланганидек, танловда ғолиб бўлган лойиҳаларни Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан лаборатория синовларидан ўтказиш ва татбиқ этишда ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, грант дастурларига аризалар тайёрлашда ёрдамлашилади. 

Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан танлов ғолиблари тақдирланди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш мутахассисларнинг нефть-газ соҳасидаги инновацион ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда