“Ёш китобхон”лар билим ва салоҳиятини намоён этди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон – Ёшлар зиё маскани”да “Ёш китобхон” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этиш, мутолаа орқали тафаккурни бойитиш ҳамда билимли авлодни тарбиялашнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.
Танлов шартларига мувофиқ иштирокчилар ўз билим ва саводхонлик даражасини синовдан ўтказдилар. Улар ўқилган асарлар юзасидан бадиий тафаккур, таҳлилий ёндашув ва фикрлаш қобилиятини намоён этди.
Танлов якунига кўра, 10–14 ёш тоифасида Чортоқ туманидан Абдулазиз Собиров ғолибликни қўлга киритди. 15–19 ёш тоифасида чустлик Эъзоза Мансурова биринчи ўринни эгаллади. 20–30 ёш тоифасида эса Поп туманидан Дилафрўз Тўйчиева энг юқори натижани қайд этди.
[gallery-28916]
Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА