“Ёш китобхон оила” ғолиблари аниқланди
Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида ёш оилалар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, ҳар бир оила аъзосини китоб мутолаасига кенг жалб этиш, ўзаро меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ фазилатларини ривожлантириш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Ёш китобхон оила” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий вилоятида жорий йилда мазкур танловга иштирок этиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтган оилалар сони 4200 тани ташкил этиб, улар дастлабки босқичларда иштирок этди. Туман ва шаҳар босқичида ғолиб бўлган ёш оилалар эса вилоят босқичида ўз билимларини яна бир бор синовдан ўтказди.
Муросасиз кечган китобхонлик баҳсида 3-ўринни Қизилтепа туманидан Ризоқуловлар оиласи, 2-ўринни Навоий шаҳридан қатнашган Исмоиловлар оиласи қўлга киритган бўлса, Хатирчи туманидан қатнашган Пардаевлар оиласи 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.
[gallery-25680]
Ғолиб ва совриндор оилалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА