ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли Қўқон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда “Долзарб 90 кун” доирасида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш мақсадида каратэ (WKF) бўйича “Командир кубоги” мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан ташриф буюрган 400 нафар ёш спортчи иштирок этиб, 6 та вазн тоифасида ўзаро куч синашди. Мусобақа давомида спортчиларнинг техник тайёргарлиги, жисмоний ҳолати ва руҳий барқарорлигига алоҳида эътибор қаратилди. 

[gallery-24574]

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани жамоаси барча рақобатчиларни ортда қолдириб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринлар Фарғона ва Андижон вилоятлари вакилларига насиб қилди. Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бундай мусобақалар ёшларда спортга, соғлом турмуш тарзига, шунингдек, Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш баробарида, уларни ҳарбий хизматга тайёрлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш каратэчилар Қўқонда беллашди