Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 23-ўрта мактаб мажлислар залида “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан мазкур уюшма аъзоси, “Ташаббус-2021” кўрик-танлови вилоят босқичи совриндори Раъно Ҳусанова томонидан маҳорат дарси ташкил этилди.

Унда мактаб юқори синф ўқувчилари, маҳалла хотин-қизлари иштирок этди.

 Эндигина 20 ёшни қаршилаган Раъно Ҳусанова ҳунармандчиликнинг бижутерия, попопчилик, декоратив гуллар, сувенир ҳамда эсдалик совғалар ясаш турлари бўйича бир қатор ютуқларни қўлга киритган. У яратган маҳсулотлар қишлоқдаги Абул-Муъийн ан-Насафий зиёратгоҳига келаётган зиёратчи ва сайёҳлар эътиборини қозонмоқда. Раъно айни пайтда ижтимоий тармоқлар орқали ҳам шогирдлар тайёрламоқда.  

Тадбирда ёш ҳунарманд ўқувчиларга ўз маҳорат сирлари ҳақида батафсил сўзлаб берди.  

 – Бу каби “мастер-класс” тадбирлари мактаб ўқувчилари ва маҳалламиздаги хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтиришда алоҳида аҳамият касб этади, – дейди “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Муқаддас Саидова. – Шу пайтгача у маҳаллада беш нафар шогирд тайёрлади.  Маҳорат дарси давомида унинг ишларига қизиқиш билдирганлар кўп бўлди. Халқимиз: "Ҳунар - зар", деб бежизга айтмаган. Келгусида Раънонинг ташаббуси кўплаб оилаларга қўшимча даромад киришига сабаб бўлишига аминмиз.  

Тадбирда ёш ҳунарманднинг иш фаолияти электрон тақдимот асосида ҳам намойиш этилди, у яратган маҳсулотлар кўргазмаси қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.

Ўлмас БАРОТОВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш ҳунарманд мактабда маҳорат дарси ташкил этди