“Ёш гвардиячилар” – ватанпарварлик ва жасорат синови
Қашқадарё вилояти Миллий гвардия бошқармасида ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик руҳини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ёш гвардиячилар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган ёшлар 10 та шарт асосида ўзаро беллашди. Мусобақа шартлари мураккаблиги ва қизиқарлилиги билан иштирокчилардан жисмоний тайёргарлик, тезкорлик, мантиқий фикрлаш ҳамда жамоавий ҳамжиҳатликни талаб этди.



Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Қарши шаҳридаги 45-мактабнинг “Жануб қалқонлари” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.


Шунингдек, мусобақа давомида фаол иштирок этган ва юқори натижаларга эришган ёшлар ҳамкор ташкилотлар томонидан муносиб тақдирланди.


Мазкур мусобақа ёшларда Ватанга муҳаббат, жасорат, интизом ва жамоавийлик фазилатларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири