Ёш дзюдочиларимиз Осиё кубогининг илк кунида 12 та медалли бўлди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида дзюдо бўйича Бекет Махмутов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган Осиё кубогининг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 12 та медални қўлга киритди.
12 та давлатнинг 500 нафардан зиёд дзюдочилари иштирок этаётган турнирнинг дастлабки кунги беллашувлари ўсмирлар ўртасида 8 та вазн тоифасида бўлиб ўтди.
Муросасиз беллашувларда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза медалига эгалик қилди.

Бугун, 10 июнь куни Осиё кубогининг иккинчи кунги мусобақаларида ўсмирлар -73, -81, -90, +90 килограммда, ўсмир қизлар -57, -63, -70, +70 кило оғирликда совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Турнир 12 июнга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА