Ёш дзюдочиларимиз Германияда беллашади
Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Германиянинг Бремен шаҳрида ўтказиладиган "Мастерс" турнирида иштирок этади.
Ушбу нуфузли мусобақада Япония, Бразилия, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон каби жами 25 давлатдан 600 нафардан зиёд ёш дзюдочилар ғолиблик учун кураш олиб боради.
Искандар Расулов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 8 нафар аъзоси -60 кг. Жамол Қўзибоев, -66 кг. Низомиддинхўжа Тошпўлатов, -66 кг. Замаҳшарий Бекмуродов, -73 кг. Ҳожиакбар Тошев, -81 кг. Мардон Равшанов, -90 кг. Шаҳзод Шарипов, Алишер Саманов ва +100 кг. Фазлиддин Рафиқов "Мастерс" турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Мазкур турнирдан сўнг, ёш полвонлар уч кун давомида халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Шунингдек, 28-30 март кунлари терма жамоамиз Ганноверда иккинчи йиғинга киришади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА