Фарғона шаҳрида дзюдо бўйича 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 800 нафардан зиёд ёш полвонлар чемпионлик учун курашмоқда.

Мамлакат чемпионатининг иккинчи кунида қизлар -36, -40, -44, -48 кг, ўғил болалар эса -50, -55 ва -60 кг вазн тоифаларида медаллар учун баҳс олиб борди. Мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги беллашувларида Ришод Рўзмаматов, Абубакр Сатторов, Мирсаид Жўраев шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Қизлар орасида эса Ирода Сирожиддинова, Алина Колючева,  Чарос Ҳикматова ҳамда Диана Аъзамбекова олтин медални қўлга киритди.  

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур етти вазндан учтасида Тошкент вилояти дзюдочилари чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Қолган тўрт вазн тоифасида Фарғона, Наманган, Бухоро, Жиззах вилояти спортчилари чемпионга айланди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш дзюдочилар баҳси қизғин ўтмоқда