Ёш божхоначилар кўрик-танлови
Давлат божхона қўмитасида Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда "Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси" Республика кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Ёшлар ойлиги доирасида ташкил этилган мазкур танловда ҳудудий босқичларда юқори натижаларга эришган 19 нафар ёш божхоначи ўз ғоя ва таклифлари билан иштирок этди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходими Ш.Нормаматов 1-ўрин, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходими Ш.Тоштемировга 2-ўрин ва Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходими Д.Исмаилова 3-ўринга сазовор бўлди.

–Танловда “Менинг ғоям” концептуал лойиҳаларимиз билан иштирок этиб, ўзаро баҳслашдик, –деди 1- ўрин соҳиби Шаҳобиддин Нормаматов.–Тақдимотлар ичида менинг “Бамбук” китобхонлик мавзуидаги лойиҳам барчага маъқул бўлди. Янгиланаётган Ўзбекистонда китобхонликнинг ҳам янгича қирраларини кашф қилиб бориш биз ёшларнинг вазифамиздир.
Тадбир сўнггида ғолиблар ҳамда фаол иштирокчиларга Давлат божхона қўмитасининг совғалари топширилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА