Испаниянинг Ла-Нусия шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати жамоалар ўртасидаги медаллар сарҳисоби бўйича ҳамюртларимиз ғалабаси билан якунланди. Терма жамоамизга медаллар жамғаришда рақобат кўрсатган ҳиндистонликлар 4 та олтин медалли бўлди.

Шиддатли жангларда юртимизнинг иқтидорли боксчилари 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига мушарраф бўлди.  

Кеча, 26 ноябрь кунги финал жангларида 67 килода Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик, 71 килограммда Фазлиддин Эркинбоев венгриялик, 75 килода Тўрабек Ҳабибуллаев қозоғистонлик боксчини мағлубиятга учратиб олтин медалларни қўлга киритди.  

Ўз вазнларида Азиза Зокирова, Олтиной Сотимбоев, Раҳматилло Бойматов кумуш медалга эга чиқди.  

Финал жангларида боксчиларимиздан Гулсевар Ғаниева ва Бахтиёр Асадов чемпионликни тантана қилганди.  

Чемпионат ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимларида боксчи ёшларимизнинг муваффақияти шарафига 10 марта Ўзбекистон байроғи юксалиб, 5 марта мадҳиямиз янгради.  

80 га яқин давлатнинг иқтидорли боксчилари иштирокида ўтган чемпионатда зафар қучган мамлакатимиз вакиллари эртага, 28 ноябрь тонгда Ўзбекистонга қайтиб келади.  

Тўлқин Рўзиев,  ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш боксчиларимиз жаҳон чемпионатида Ватан номини улуғлади