Ёш боксчиларимиз чорак финалда жанг қилади
Қозоғистонда турли ёш тоифасидаги чарм қўлқоп усталари ўртасида қитъа биринчилиги давом этмоқда. Кеча ёшлар ўртасидаги саралаш босқичи баҳслари бўлиб ўтди.
Унда вазни 57 килограммгача бўлган вакилимиз Нодирбек Аллаберганов ҳиндистонлик Жатин устидан ғалаба қозонди. 63,5 килограммгача вазн тоифасида сингапурлик Чее Гералдга қарши рингга кўтарилган Абдуллоҳ Тоҳиров тезкор ва аниқ зарбалари билан рақибини биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратди.

Шунингдек, Самандар Ҳабибуллаев, Жавоҳир Меҳриддинов, Ҳалимжон Мамасолиев, Зилолахон Юсупова, Раҳима Бекниязова каби терма жамоамиз аъзолари ўз вазнларида ғалаба қозонди ҳамда навбатдаги босқичга чиқди.

Бугун, 2 май куни Остона шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатининг 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги баҳслари давом эттирилади. Унда 8 нафар чарм қўлқоп устамиз чорак финал босқичида рингга кўтарилади.
Чорак финал жанглари жуфтликлари билан танишинг:
-51 кг: Асилбек Жалилов — Бадо Арон Жуде (Филиппин)
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев — Элистан Алимжанов (Қирғизистон)
-57 кг: Аюбхон Бахтиёров — Никҳил (Ҳиндистон)
-63,5 кг: Абдуллоҳ Мадаминов — Пишро Амирҳоссейн (Эрон)
-71 кг: Муродбек Баҳриддинов — Раттапол Кадамдуан (Таиланд)
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев — Сагин Стибалди Улу (Қирғизистон)
-48 кг: Фарзона Фозилова — Лалита Чаинаронг (Таиланд)
-52 кг: Феруза Казакова — Фариза Ёқубова (Тожикистон)
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА