Ёш атлетларимиз мамлакат чемпионатида баҳслашмоқда
Урганчда енгил атлетика бўйича U14 ёш тоифасида йигит ва қизлар ўртасида мамлакат биринчилиги ўтказилди.
Мусобақанинг илк кунида 100, 300 ва 1000 метр масофага югуриш баҳсларида Лазизбек Абдуллаев, Одилбек Ҳамдамов, Далер Неъматуллаев, Аслзода Фарходова, Милана Поклонова ҳамда Чарос Жўраева марра чизиғини биринчилардан бўлиб босиб ўтди. Шунингдек, 110 ҳамда 100 метр масофага тўсиқлар оша югуришда Лазизбек Абдуллаев, Ирина Белялова ғолиб бўлди.
Ядро улоқтириш бўйича Муҳумхон Бобоев ва Кумушой Саноқулова Ўзбекистон чемпионига айланган бўлса, баландликка сакраш бўйича Диёра Убайдуллаевага тенг келадигани топилмади. Аёллар ўртасидаги учкураш беллашувларида Барно Турсунбоева 1457 балл билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА