Жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача мамлакатимиз бўйлаб “Ёнғин хавфсизилиги ойлиги” ўтказилади. Наманганда вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган матбуот анжуманида мазкур ойлик доирасида амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар муҳокама қилинди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Наманган филиали, “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали, вилоят ички ишлар ва соғлиқни сақлаш бошқармалари, Миллий гвардия ҳамда бошқа дахлдор ташкилотлар мутасаддилари иштирокидаги мазкур тадбирда вилоятнинг барча шаҳар, туманлари студиялари ҳокимларнинг соҳага масъул ўринбосарлари, ҳудудий фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар бўлимлари вакиллари ҳам онлайн тарзда иштирок этди.  

Таъкидланганидек, вилоят ҳокимининг тегишли қарори асосида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га асосан бир ой давомида ёнғин, чақнаш, ис газидан заҳарланиш ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор профилактик чора-тадбирлар ўтказилади. “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида аҳолига хавфсизлик қоидалари, газ ва электр жиҳозларидан тўғри фойдаланиш ҳақида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб бориш муҳимлиги айтилди.  

– Ёнғин хавфсизлиги – бу фақат қоидалар эмас, балки ўзимиз, яқинларимиз ва жамият ҳақида ғамхўрлик қилиш эканлигини доимо ёдимизда сақлайлик, – дейди Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Баҳромжон Ражабов. – Таҳлилларга назар ташлайдиган бўлсак, шу йилнинг ўтган ўн ойи давомида вилоятимизда ёнғинлар билан боғлиқ 527 та бахтсиз ҳодиса юз бериб, бунинг оқибатида бир нафар фуқаро вафот этди, беш киши эса турли даражада тан жароҳатини олди. Гарчи, ёнғинлар ва улардаги ўлим, жароҳатлар 2023 йилнинг худди шу даврига нисбатан 4,7 фоизга камайган бўлишига қарамай келтириб чиқарган моддий зарарлар миқдори ортди.  

Матбуот анжуманида қатнашган журналистлар ойликни кўтаринки руҳда ўтиши учун диққатга сазовор жойларга ўрнатиладиган тарғибот воситаларининг таъсирчанлиги ва мазмундорлигига эътибор қаратиш, таълим муассасаларида ёшлар ўртасида турли танлов ҳамда викториналар уюштириш, оммавий ахборот воситаларида чиқишларни кўпайтириш, ўқув масканларида ёнғин хавфсизлиги бўйича кўнгиллилар гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш борасида таклифлар ўртага ташланди.  

Тадбирда тегишли мутасаддиларга куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, ойлик давомида хавфсизликни таъминлаш ва аҳолини хабардор қилиш юзасидан долзарб вазифалар юклатилди.  

Матбуот анжуманида Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходими, подполковник Ҳусанбой Абдураҳмонов иштирок этди ва сўзга чиқди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш барчанинг иши