Йўлларни “суғориш” нега керак? (видео)
Сувнинг ҳар қатраси зарга тенг, дейди халқимиз. Бу сўзларнинг, айниқса, бугун қадр-қиммати янада ортган. Сувнинг ҳар бир қатрасини асраш кундалик тутумимизга айланмоғи керак. Токи биз фойдаланаётган ушбу неъматдан келажак авлод ҳам баҳраманд бўлмоғи шарт.
Афсуски, бу ҳақиқатни англамаган ва ҳис қилмаётган инсонлар йўқ эмас. Ана шундайлар боис сув исрофгарчилиги билан боғлиқ ҳолатлар ҳамон кузатилмоқда.
Термиз шаҳрида яшил ҳудудлар нотўғри суғорилаётганига охирги пайтлар тез-тез гувоҳ бўлаётганимиз бунинг исботи.
[gallery-13746]
Ушбу тасвирларда кўриб турганингиздек, суғориш учун сарф этилаётган сувнинг кўп қисми яшил ҳудуд қолиб, пиёдалар йўлаги ва қатнов йўлнинг ярмигача бўлган қисмларига сепилмоқда. Сув беҳуда исроф бўлмоқда. Қолаверса, мазкур ҳолат пиёдаларга ҳам, йўлда ҳаракатланаётган автомобилларга ҳам халал беряпти.
Айни суратлар Термиз шаҳрининг марказий кўчаларида олинган. Масъуллардан жавоб ва муаммонинг зудлик билан бартараф этилишини кутиб қоламиз. Чунки сув танқислиги муаммоси тобора долзарб бўлиб бораётган бир пайтда йўлларни “суғориш” шунчаки кўз юмиб ўтадиган ҳолат эмас.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/2Co4anwUZ7Q" title="Йўлларни “суғориш” нега керак?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Жонибек Қўзимуродов (сурат, видео), ЎзА