Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда маъмурий жарималарни ундириш юзасидан тунги қўшма рейд тадбирлари ўтказаётир.

Тадбирлар давомида маъмурий жарималарни белгиланган муддатда тўламаган фуқаролар замонавий технологиялар ёрдамида аниқланмоқда.

Ушбу жараён бошланганидан бери 341 минг 839 маъмурий жарима бўйича 121,3 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилган. Жаримани тўлашдан бош тортган қарздорларга тегишли бўлган 1 минг 401 автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ўтказилаётган тунги рейд тадбирларининг бир кунида 1,1 миллиард сўмлик, 3,6 мингдан зиёд ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган. 17 нафар қарздорлиги мавжуд, бироқ ўз муддатида уни бартараф этмаган шахсларнинг автотранспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди.

Қидирувда бўлган транспорт воситалари ҳам аниқланмоқда. Мисол учун, “Spark” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилганда, қарздор фуқаро У.С.дан йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун жами 3 миллион 675 минг сўмлик қарздорлиги бартараф этилмагани ҳамда автотранспорт воситасига қидирув эълон қилингани аниқланди. Тадбир давомида унга тегишли автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

​Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўллардаги тунги рейдларда 121,3 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди