АОКАда Транспорт назорати инспекцияси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Инспекция фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсад қилингани қайд этилди. Шу мақсадалар йўлида 2024 йилда 3 та ахборот тизими ишлаб чиқилди. Инспекторлар иш самарадорлигини ошириш мақсадида 80 дона Б81 моделидаги янги авлод планшет қурилмалари харид қилинди ҳамда маъмурий баённомалар шу планшетларда расмийлаштирилмоқда.

– Йўл қурилиши объектларини рўйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача назорат ишларининг барча жараёнларини рақамлаштириш мақсадида Транспорт назорати инспекциясининг «Йўл сифат назорати» ахборот тизими ишлаб чиқилди, – дейди Транспорт назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари в.б.Санжар Турғунов. – Ушбу ахборот тизими орқали давлат инспекторлари томонидан аниқланган қоидабузилишлар бўйича жойида кўрсатмалар берилади. Мамлакатдаги йўл қурилиши жараёнлари мунтазам равишда кузатилиб, қурилиш объектларидаги буюртмачи ва пудратчилар фаолияти назорат қилинади.

Ушбу тизим орқали 2024 йилда 1908 та объект ва 32 та буюртмачи рўйхатдан ўтказилди. 130 та текширувлар тўғрисида маълумотлар тизимга киритилди.

«Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш» ахборот тизими ишлаб чиқилди ва 2024 йил 1 декабрдан синов тариқасида ишга туширилди. Тизим Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилинди.

Натижада тадбиркорлик субъектлари учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ўзларининг ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилма объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш имконияти яратилди.

Шунингдек, «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими ишлаб чиқилди. Ушбу тизим орқали тадбиркорлик субъектларини ахборот тизими орқали “хавфи юқори”, “хавфи ўрта”, “хавфи паст” турларига ажратиш ва фақат тизим аниқлаб берган “хавфи юқори” ташкилотлар учун текширувлар ташкиллаштириш йўлга қўйилди.

Ҳозирда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими орқали тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишда қатнашадиган инспекция ходимларини инсон омилини чеклаган ҳолда автомат равишда («рандом» орқали) белгилаш амалиётини  йўлга қўйиш  ва  «Ягона давлат  назорати»  ахборот тизимига интеграция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

«Дарё транспортини давлат рўйхатидан ва техник кўрикдан ўтказиш» ахборот тизими ишлаб чиқилди ва синов тариқасида ишга туширилди. Ушбу электрон тизими орқали юридик ва жисмоний шахсларга тегишли сув транспорти воситаларининг ягона реестри яратилади. Сув транспортида ҳаракат хавфсизлиги таъминланишини назорат қилишда рақамлаштириш технологияларидан фойдаланилади.

Транспорт назорати инспекцияси, Автомобиль йўллари қўмитаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирокида республика бўйлаб юк автомобилларининг вазн параметрларига риоя қилишини таъминлаш мақсадида қўшма рейдлар ўтказиляпти. Белгиланган меъёрлардан ортиқ юк билан ҳаракатланган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Аксарият юк автомобиллари сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

Ушбу йўналишдаги давлат назоратини рақамлаштириш ва хусусий секторни кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобиль йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш мақсадида замонавий ўлчов воситалари билан жихозланган стационар шохобчаларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда хусусий сектор кенг жалб этилмоқда.

Мазкур қарор орқали автомобиль йўлларининг сифатига салбий таъсир кўрсатаётган оғир юк автомобилларининг белгиланган меъёрлар доирасида ҳаракатланишига эришиш кўзда тутилган. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Йўл сифат назорати» ахборот тизими орқали йўл қурилиши жараёни мунтазам назорат қилинади