Йўл қоидаси – умр фойдаси
Содир бўладиган қоидабузарликларнинг олдини олишда профилактик тадбирларнинг ўрни жуда катта. Айниқса, болаларга мактаб остонасидан бошлаб қоидаларни тушунтириб бориш, уларга йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини ўргатиш келгусида содир этилиши мумкин бўлган кўплаб ҳодисаларнинг олдини олади.
Шуни алоҳида эътиборга олган ҳолда, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан бир қатор режали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, профилактика ва тарғибот кунларида мактабларда суҳбатлар ўтказиш, ўқувчилар билан учрашувлар ташкил этилиб, ЙҲХБ тизимидаги раҳбар ходимлар мактабларга жалб этиляпти.

Бир кунда вилоятдаги 48 та мактаб қамраб олинди. Барча ходимлар керакли маълумотлар ва болаларбоп маърузалар билан таъминланди. Шунингдек, уларга йўл-транспорт ҳодисаларининг аянчли оқибатлари акс этган фотосуратлар ва болалар қоидабузарликларининг аниқ мисоллари берилди.
Суҳбатларни кўргазмали қуроллар ва жонли савол-жавоб тариқасида ўтказилганлиги ҳам ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Болаларни қизиқтирган саволларига тегишли ходимлар томонидан батафсил жавоб берилди.
Тарғибот ва профилактика тадбирлари давом эттирилмоқда.

А. Мусаев, ЎзА