Хабарингиз бор, сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий шу йил 10 майда Музработ тумани суди томонидан туҳмат ва товламачилик моддалари билан айбдор деб топилиб, 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

  Судгача Сатторий ноҳақ айблангани ҳақида кўплаб мулоҳазалар билдирилди. Бу иш гўёки сўз эркинлигини чеклашга уриниш сифатида ҳам талқин қилинди.  

 Лекин шуни унутмаслик керакки, сўз эркинлиги сўзни суиистеъмол қилиш ёки уни ноқонуний тирикчилик манбаига айлантириш, дегани эмас.  

 Сир эмас, сўз эркинлигидан фойдаланиб, қўлида камерали телефони бор одамнинг кўпчилиги блогерга айланиб қолди, айримлари ҳатто журналистман, деб кўкрагига уришгача бормоқда. Энг ёмони, танқид қилиш ниқоби остида шантаж, тамагирлик урчиб кетганидир.  

 Айримлар бирор фойдали иш билан шуғулланиш ўрнига бошқаларнинг айбини қидириш, пулдор ёки мансабдорни “қўлга тушириш” учун “далил”лар тўплаш билан овора бўлаётгани ҳам бор гап.  

 Тўғри, Отабек Сатторий аҳоли манфаатлари йўлида кўплаб танқидий чиқишлар қилган. Лекин суд жараёнида унинг блогерлик ортидан моддий манфаат кўришга урингани ҳам маълум бўлди.  

  Сатторий иши бўйича апелляция шикояти берилгани ва суд жараёни бошлангани ҳақида хабар берган эдик.  

 Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Музработ тумани судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукмига нисбатан О.Сатторий ва унинг ҳимоячиси томонидан берган апелляция шикояти Самарқанд вилояти судининг иш юритувига жорий йилнинг 16 июнь куни тушган.  

 2021 йил 29 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди биносида судланувчи О.Сатторийга нисбатан жиноят ишини апелляция инстанциясида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси бошланган.  

 Жабрланувчилар Т.Шопўлатов ва Ў.Турдиевнинг ҳимоячиси “Surxon Adolat ximoyasi” адвокатлик бюроси адвокати С. Маматқулованинг соғлиги ёмонлашганлиги ҳамда судланувчининг ҳимоячиси Тошкент шаҳар “Адолат сари” адвокатлик бюроси адвокати Ш.Холмуродов ишга янгидан киришганлиги сабабли жиноят иши ҳужжатлари билан танишиш, суд муҳокамасига тайёргарлик кўриш учун зарур вақт берилишига оид илтимослари кўриб чиқилиб, кейинги суд мажлиси 2021 йил 30 июнь куни соат 10:00 га қолдирилган эди.

 Мазкур аппеляция суди жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судьялари томонидан олиб борилиб, суд муҳокамасида жабрланувчилар Т.Шопўлатов, Н.Норбоева ва М.Аҳмедоваларнинг кўрсатмалари тингланиб якунда суд мажлиси давом эттирилиши маълум қилинди.  

 Бугун - 15 июль куни О.Сатторийга нисбатан апелляция суд ҳукми эълон қилинди.  

 Суд ҳукмига кўра, Маърифат маҳалласида жойлашган сотиб олинган уйлар судланувчига қайтарилди.

 Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан қабул қилинган ҳукмнинг бошқа қисмлари эса ўзгаришсиз қолдирилди.

 Отабек Сатторийга берилган 6 йилу 6 ой жазо муддати ўзгаришсиз қолдирилди. Жазо ўташ муддати 2021 йил 30 январь кунидан ҳисобланиши белгиланди.

               Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йилнинг шов-шувли суд ишларидан бири – “Сатторий иши”га нуқта қўйилди