Жамоатчилик ҳамда журналист ва блогерлар талқинида 2020 йилнинг энг фаол ва шаффоф, энг намунали, энг етакчиларини аниқланишига оз фурсат қолди.

ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган “ЙИЛ ТАНЛОВИ”нинг II босқичи якунланди.

Унда 2020 йилда оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ўртасида “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти” “2020 йилнинг энг фаол банки”, “2020 йилнинг энг етакчи сиёсий партияси”, “Энг яхши суғурта компанияси”, “Энг намунали туман” каби йўналишлар бўйича жамоатчилик сўровномаси ўтказилди.

Жамоатчилик сўровномасида 2020 йилда оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари, вазирликлар, қўмита, уюшма ва агентликлар, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар, барча вилоят ва шаҳар туманлари иштирок этди.

Сўровнома номинациялар бўйича www.uza.uz сайти ҳамда агентликнинг телеграм каналида эълон қилиб борилди.

III босқич:

— Асосий босқич бўлиб биринчи ва иккинчи босқич ғолибларининг энг муносиблари курашади улар журналист ва блогерлар ўртасида ўтказилган сўровнома асосида аниқланади.

Янги йил арафасида энг кучли олтита тизим, яъни битта биринчи ўрин, иккита иккинчи ўрин, учта учинчи ўрин, шунингдек, қўшимча рағбатлантирувчи номинациялар ғолиблари эълон қилинади. Барча совриндорлар махсус сертификат, ЎзА рамзий статуэткаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

P/S: Айни пайтда ёпиқ овоз бериш йўли билан журналист ва блогерлар ўртасида сўровнома ўтказилмоқда.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2020” III босқич бошланди