ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги анъанавий “ЙИЛ ТАНЛОВИ”ни бошлади.

Агентлик жорий 2020 йилда оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ўртасида анъанавий танловининг II босқичи бошланган.

Танлов ижтимоий сўров ҳамда журналист ва блогерларнинг эътирофи асосида “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти” каби номинациялар бўйича сараланади. Жорий йилдан бошлаб танловдан “Энг намунали туман” номинацияси ҳам ўрин олди. Шунингдек, қўшимча рағбатлантирувчи номинациялар ҳам жорий этилади.

КИМЛАР ҚАТНАША ОЛАДИ?

Мазкур танловга айни пайтда ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда фаолияти кенг ёритилаётган, халқнинг кундалик турмушида кўп бора дуч келадиган, жамоатчилик томонидан эътироф этилаётган тизимлар саралаб олинади.

1. Вазирлик, қўмита, уюшма ва агентликлар

2. Жамоат ташкилотлари

3. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар

4. Барча вилоят ва шаҳар туманлари

ТАНЛОВДА ҚАНДАЙ ИШТИРОК ЭТИШ МУМКИН?

ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан танлов иштирокчилари рўйхати www.uza.uz сайти ҳамда агентликнинг расмий телеграм каналида эълон қилиб борилади. Шунингдек, жамоатчилик томонидан ЎзА телеграм месенджеридаги расмий канали “t.me/uza_uz”да эълон қилинган рўйхатда кўрсатилган ташкилотларга овоз берилади.

ТАНЛОВ ҚАНДАЙ ЎТАДИ?

Танлов 3 босқичда бўлиб ўтади.

Жамоатчилик сўровномаси ҳамда журналист ва блогерлар танлови асосида

I босқич:

— Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг барча туманлари ўртасида сараланиб, ҳар бир ҳудуддан сўровномада энг кўп овоз тўплаган 2 та туман кейинги босқичга чиқади.

Бунда жамоатчилик сўровномаси асосида тўплаган овозлар ҳамда ҳар бир ҳудуддан танлаб олинган журналист ва блогерларнинг “Энг яхши туман” деб эътироф этган танлови муҳим ўрин эгаллайди.

II босқич:

— Вазирлик, қўмита, уюшма, агентлик, жамоат ташкилотлари ва банклар, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар қатнашади. Шунингдек, биринчи босқичга чиққан туманлар иштирок этади.

Ҳар бир йўналиш бўйича агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали энг кўп овоз тўплаган ташкилотлар учинчи босқичга ўтади.

III босқич:

— Асосий босқич бўлиб биринчи ва иккинчи босқич ғолибларининг энг муносиблари курашади улар журналист ва блогерлар ўртасида ўтказилган сўровнома асосида аниқланади.

НАТИЖАЛАР ҚАЧОН ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ?

Янги йил арафасида энг кучли олтита тизим, яъни битта биринчи ўрин, иккита иккинчи ўрин, учта учинчи ўрин, шунингдек, қўшимча рағбатлантирувчи номинациялар ғолиблари эълон қилинади. Барча совриндорлар махсус сертификат, ЎзА рамзий статуэткаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

***

«ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2020!»

2020 йилда қайси ҳудуд ёки қайси давлат ва жамоат ташкилотининг фаолияти сизни қониқтирди?

Сизнинг-ча, жорий 2020 йил фаолиятини очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида олиб борган давлат ёки жамоат ташкилоти қайси?

Аҳолини том маънода рози қилган, халққа ҳақиқий кўмакчи бўлган тизим, деб қайси ташкилотни эътироф этасиз?..

“Йил танлови”ни сиз аниқлаб беринг?..

Овоз беринг ва кузатиб боринг!

1. "2020 йилнинг ЭНГ НАМУНАЛИ ВАЗИРЛИГИ!"

2. “2020  йилнинг ЭНГ НАМУНАЛИ ХУДУДИ”

3. “2020 йилнинг ЭНГ НАМУНАЛИ ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ТАШКИЛОТИ” I

4. “2020 йилнинг ЭНГ НАМУНАЛИ ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ТАШКИЛОТИ” II

5. “2020 йилнинг ЭНГ НАМУНАЛИ ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ТАШКИЛОТИ” III

6. “2020 йилнинг ЭНГ ЕТАКЧИ ПАРТИЯСИ”

7. “2020 йилда ЭНГ ЯХШИ ИШЛАГАН БАНК ТИЗИМИ”

8. 2020 йилнинг «ЭНГ ЯХШИ СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ» 

«Йил танлови — 2020» ташкилий қўмитаси — ҳомийлик ва ҳамкорлик қилиш истагидаги тадбиркор ҳам ташкилотларни таклиф этади.

Телеграм: @UzA_pochta

E-mail: uzauz@yandex.ru

Телефон: 71) 233-42-84, (71) 233-21-37

<iframe width="949" height="534" src="https://www.youtube.com/embed/gxIWkyoHFdE" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2020” давом этмоқда (видео)
Жамият
10:45 / 17:11:2020