Ёз неъматлари – қиш дастурхони учун
Наманган вилояти Чортоқ туманидаги “Намсибагробизнес” қўшма корхонасида мева-сабзавотларни саноат усулида қуритиш йўлга қўйилди. Натижада 10 дан зиёд ёш иш билан таъминланди.
Наманган вилояти Чортоқ туманидаги “Намсибагробизнес” қўшма корхонасида мева-сабзавотларни саноат усулида қуритиш йўлга қўйилди. Натижада 10 дан зиёд ёш иш билан таъминланди.Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш, хусусан, боғдорчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўз самараларини бермоқда. Яратилаётган имконият ва имтиёзлар миришкор деҳқон ва боғбонлар учун ўзига хос қулайлик яратиш баробарида, мева-сабзавот навларини маҳаллийлаштириш имконини бераётир. Бу шу йилнинг 6-7 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзуидаги халқаро конференция иштирокчилари томонидан ҳам алоҳида эътироф этилди.
Серқуёш ўлкамизда етиштирилаётган мева ва сабзавотлар табиийлиги, дармондориларга бойлиги билан дунё бозорида юқори баҳоланади. Шу нуқтаи назардан республикамизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Намсибагробизнес” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган қуритилган мева-сабзавотларнинг 60 фоизини экспорт қилиш режалаштирилган. 200 миллион сўм миқдорида сармоя йўналтирилиб, хорижнинг замонавий технологияси ўрнатилган корхонада йилига 250 тоннадан зиёд қуритилган мева ва сабзавот тайёрланади. Корхона асосий хомашёни боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда аҳолидан сотиб олмоқда.