Ёмғир қорга айланиш эҳтимоли юқори
“Ўзгидромет” марказидан маълум қилишларича, дам олиш кунлари ҳаво совуқ бўлади.
“Ўзгидромет” марказидан маълум қилишларича, дам олиш кунлари ҳаво совуқ бўлади.
Хусусан, шанба куни совуқ оқим бутун республика ҳудудига тарқалади. Айрим жойларга ёққан ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Республика бўйича ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.
Пойтахтимизда шанба куни ҳаво ўзгариб туради, ёмғир қорга айланади. Ғарбдан 5-10 м/с эсган шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-3 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Республика бўйича ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқни, кундузи 0-5 даража илиқни ташкил қилади, бу шу кун учун хос бўлган ҳарорат меъёридан 3-5 даражага паст.
Пойтахтимизда ҳам ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ва қор ёғиши мумкин, туман тушади. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади, ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Аввал хабар берганимиз каби айрим жойларда туман тушиши мумкин.
Ўзбекистон тоғли ҳудудларида об-ҳавонинг ўзгариши кутилмоқда.