“Яхши соғлиқ учун – яхши лабораториялар” ташаббуси доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси Ўзбекистонда CОVID-19 ва бошқа инфекцияларни аниқлаш бўйича миллий лабораторияларнинг салоҳияти ва тайёргарлигини кучайтириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигига техник ёрдам кўрсатмоқда.

Мазкур дастур доирасида жорий йилнинг 10-13 май кунлари Тошкент шаҳрида ЖССТ маслаҳатчилари соғлиқни сақлаш хизмати лабораториялари, клиник диагностика лабораториялари мутахассислари учун “Биологик намуналарни бошқариш, лабораторияларда биологик хавфсизликни таъминлаш” бўйича тренинглар ўтказди.

Ўқув машғулотларида санитария-эпидемиология хизматининг республика ва ҳудудий бошқармалари, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда ҳудудий юқумли касалликлар шифохоналарининг клиник диагностика лаборатория мутахассислари иштирок этди.  

Лаборатория мутахассислари намуналар билан тўғри ишлаш, лабораторияда биохавфсизликни таъминлаш, ISO 15189 стандарти бўйича аккредитацияга тайёргарлик кўриш бўйича ўз билим ва малакаларини оширди. 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яхши соғлиқ учун – яхши лабораториялар