Яшнободлик ёшлар – спортга ошно
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда буш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат стоматология институтига бириктирилган Яшнобод туманидаги “Кўксарой”, “Машинасозлар”, “Беш ариқ”, “Махмур”, “Авиасозлар”, “Фидойилар”, “Баркамол”, “Истиқлол”, “Дўстобод”, “Яшнобод” маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда спорт билан кенг шуғулланишига кўмаклашиш мақсадида спортнинг шашка тури бўйича мусобақа уюштирилди.
Тошкент давлат стоматология институти ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар шашка федерацияси билан ҳамкорликда 10-15 ёшли ўсмир-ёшлар ўртасида ташкил этилган мусобақа 5 тур бўйича ўтказилди.
Якуний натижаларига кўра, Бешариқ маҳалласидан Асадбек Аширматов биринчи, Дўстобод маҳалласидан Бахтиёр Васиев иккинчи, Беҳруз Авезмуродов учинчи ўринни қўлга қиритди.

Мусобақа ғолибларига диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Моҳигул Қосимова, ЎзА