Солиқ қўмитаси ахборот хизматининг маълум қилишича, солиқ органлари томонидан “яширин иқтисодиёт”га қарши курашиш мақсадида умумий овқатланиш соҳасида онлайн-НКТдан фойдаланиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан айрим товарларни мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларига риоя қилиниши бўйича сайёр солиқ текширувлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ўтказилган 1 минг 315 та назорат тадбирларида қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Натижада ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 10,8 миллиард сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган.  

Умумий овқатланиш соҳасида 960 та ҳолатда харидорга онлайн-НКТдан 117,4 миллион сўмга чек берилмагани ҳамда 529,8 миллион сўм нақд пуллар онлайн-НКТга кирим қилинмагани, 113 та ҳолатда 141 нафар норасмий ишчилар фаолият юритаётгани, 63 та ҳолатда маркировкаланмаган 4,6 миллион сўмлик алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилгани, 15 та ҳолат (назорат хариди)да тўловларни жисмоний шахсларнинг банк пластик карталарига ўтказиш орқали амалга оширилгани, 41 та ҳолатда фойдаланилаётган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари солиқ органлари ахборот тизимларига интеграция қилинмагани аниқланган.  

Маркировкалаш қоидаларига риоя қилиниши (121 та дори воситалари ва тиббий буюмлар 114 та алкоголь, 84 та тамаки, 34 та маиший техника сотувчилар), 343 та ҳолатда онлайн-НКТдан 32,4 миллион сўмга чек берилмагани ҳамда 283,2 миллион сўм нақд пуллар онлайн-НКТга кирим қилинмагани, 47 та ҳолатда маркировкаланмаган 63,4 миллион сўмлик маҳсулотлар савдога қўйилгани, 21 та ҳолатда 6,3 миллион сўмлик акциз маркасиз ва ҳужжатсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдога қўйилгани аниқланди.  

Бундан ташқари, Солиқ қўмитаси ходимлари томонидан алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи «У.Ш» МЧЖда ўтказилган сайёр солиқ текширувида 31,1 миллион сўмлик товар моддий захиралари қолдиғи омборларда мавжуд эмаслиги, 38,9 миллион сўмлик товар моддий захиралари қолдиғи омборларда ортиқчалиги, 960,9 миллион сўмлик 139,4 минг дона ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотлари бухгалтерияда акс эттирилмагани аниқланган. 

Шунингдек, 1 миллиард 507,4 миллион сўмлик 199 минг дона ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотлари бўйича маълумотлар «Асл белгиси» ахборот тизимига юборилмагани, 7 нафар ишчининг иш ҳақи суммаси ҳисоботда акс эттирилмагани аниқланди.  

Натижада Солиқ кодексининг 223- ва 227-1-моддаларига асосан  корхонага нисбатан 426,7 миллион сўм молиявий жарима қўлланилган.  

Ш.Маматуропова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яширин иқтисодиёт”га қарши курашиш мақсадида сайёр солиқ текширувлари ўтказилмоқда