Яшил майдон: мусаффо ҳаво, соғлом ҳаёт
Таҳлилларга кўра, Тошкент вилоятида ҳозир 1 миллион 522 минг гектар ер майдони мавжуд бўлиб, шундан 90 минг 513 гектари ўрмон, 316 минг 576 гектари эса яшил майдонларни ташкил этади.
2022-2023 йиллар куз-баҳор мавсумларида ҳудудларда жами 13 миллион 805 минг 300 туп кўчат экиш режалаштирилаётган бўлиб, бу борада жойларда амалий ишлар қилиняпти. Хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Нурафшон шаҳри марказидаги 4 гектарга яқин ер майдонида 1 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
[gallery-9355]
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида ташкил этилган акцияда ҳудуд фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, журналист ва блогерлар қатнашди.
"Долзарб 40 кунлик" доирасида ҳудуддаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Бу борадаги ишлар бошқа жойларда ҳам амалга ошириляпти. Мутахассислар томонидан Паркент, Юқори Чирчиқ ва Оҳангарон туманларидаги жами 29 гектар майдонлардаги чиқинди полигонларига 5 қатордан 4 мингдан ортиқ жийда, павловния, наъматак, арча дарахт ва бутазорлар барпо этилади. Бу орқали табиий муҳитни яхшилаш чоралари кўрилади.
А.Мусаев, Д.Эрназаров (сурат), ЎзА